БУНКЕР (инг. bunker) — 1) материаллар (қум, шағал, цемент, дон, кумир, руда)ни қисқа муддат сақлаш ёки ташишга мулжалланган идиш. Б. пўлат, темирбетон ёки ёгочдан пирамида ёки конус шаклида ясалади. Бункер ларнинг пастки торайган қисмида материални тўкиш учун махсус қопқоғи бўлади. Бункер ларга юк транспортёр ва кўтарма транспорт машиналари ёрдамида ортилади. Баъзан вагон ёки автомашинада келтирилган материаллар тўғридантўғри Бункерга ағдарилади;
2) қуруқ юк ташийдиган кемаларда ёнилғи учун ажратилган жой;
3) пахта териш машинасининг пахта йиғадиган ағдарма қисми;
4) Бункер поезд — шахталарда тоғ массасини узлуксиз юклаш, ташиш ва бўшатиш учун мулжалланган рельсли транспорт воситаси;
5) комбайнда — ўриб-янчилган дон қопларга тўкиладиган яшик (воронка); элеваторда — дон солиб туриладиган яшик (воронка).