БУНОСТОМОЗ

БУНОСТОМОЗковш қайтарувчи ҳайвонларда учрайдиган гельминтоз касаллик. Касалликни молларнинг ингичка ичагида паразитлик қиладиган Bunostomum trigonocephalum (қўй ва эчкиларда) ва В. phlebitomum (қорамолларда) нематодалари қузғатади. Ингичка ичакда яшайдиган урғочи нематодалар тухумлари нажас билан ташқарига чиқади ва қулай шароитларда тухумдан чиққан личинкалар 3—7 суткада инвазион босқичга етади. Личинкалар аксарият ҳолларда тери орқали, шунингдек озуқа ва сув билан ҳайвон организмига кирганда касаллик юқади. Касалланган мол ориқлайди, қувватдан кетади, ўсмайди, камқон бўлиб қолади, ичи кетади, бузокларда яланиш кузатилади. Лавроскопия ўтказиб ташҳис қўйилади. Даволаш: фенотиазин, нилверм, морантел тантрат, тиведин берилади. Олдини олиш: ҳайвонларнинг терисини ва биноларни тоза тутиш.