БУНЗЕН

БУНЗЕН (Bunsen) Роберт Вильгельм (1811.31.31899.16.8) немис кимёгари, Петербург ФА нинг хорижий мухбир аъзоси (1862). Марбург (1838 й. дан) ва Гейдельберг ун-ти (1852 — 89) профессори. Бунзен кумирpyx гальваник элементини ихтиро қилган (1841).

Металл ҳолдаги магний, литий, кальций, стронций ва барийларни электролиз йўли б-н олган. Газ анализи усулини ишлаб чиққан. Г. Р. Крихгоф билан бирга спектрал анализга асос солган. Газ горелкаси, ёғ доғли фотометр, муз калориметри ва б. ни кашф этган.

Loading...