БУҚА

БУҚА — эркак қорамол. Гавдаси сигирга қараганда баландроқ, тана ва кўкраги кенг, суяги йўғон ва мустаҳкам, териси калин, серҳаракат. Вазни сигирникидан 30—40% оғир, Эркак бузоқ урғочисига нисбатан 3—5 кг йирик туғилади, 6—8 ойда жинсий вояга етади. Буқа учун зотдор, соғлом эркак бузоқлар танланади. Сигирларни қочиришда 14—18 ойлигидан бошлаб 6—8 йил, айримларидан 12—14 йил фойдаланилади. Буқа яйловда 40—50, қўлда қочирилганда 100—150 сигирни қочириши мумкин. Сунъий усудда спермаси билан 1000—3000, ҳатто 5000 сигирни уруғлантириш мумкин. Сигирларни қочиришда 2 ёшгача бўлган Буқадан ойига 3—4 марта, катта ёшдагилардан ҳафтасига 2—3 мартагача фойдаланилади. Буқа спермаси (уруғи) вақтвақти билан текшириб турилади, сифатсизлиги аниқланса, қочиришга қўйилмайди. Буқалар учун яхши шароит яратилиб, протеин, минерал модда ва витаминли озуқалар билан боқилади. Улар езда очиқда, қишда махсус бинода сақланади. Қочиришга яроқсиз Буқалар гўштга топширилади.

Loading...