БУРА (араб, бурак — селитра) , танакор — минерал. Натрий тетраборати Na,B4O7. 10Н2О, тетраборат кислотаси натрийли тузининг кристаллогидрата. Моноклин сингонияли. Призма ва майда доначалар ҳолида учрайди. Ранги оқ, кулранг, сарғиш, рангсиз. Ялтироклиги шишасимон, мумсимон. Қаттиклиги 2—2,5, с. оғ. 1,7 Сувда ёмон эрийди. Бура бор элементи мавжуд бўлган қуриётган шўр кўлларда, балчикли вулкан маҳсулотларида ҳосил бўлади. Б. Ўзбекистондаги туз конларининг барчасида учрайди. Йирик уюмлари АҚШ, Аргентина, Тибет, Кашмир, Керчда топилган. Бура қишлоқ хўжалигида микро ўғит сифатида, шунингдек металларни кавшарлаш, махсус шиша навини тайёрлашда, қоғоз саноатида, кўнчиликда, бор кислотаси ва тузларини олишда ишлатилади. Бура тиббиёт препарати.