БУРБОНЛАР — Франция, Испания ва Иккала Сицилия қироллигидаги қироллар сулоласи. Францияда 1589 — 1792, 181415, 181530 й. ларда (асосий вакиллари: Генрих IV, Людовик XIV, Людовик XVI, Людовик XVIII, қ. Людовиклар); Испанияда 1700—1808, 181468, 18741931 й. ларда ва 1975 й. дан (испан шажарасига Людовик XIV нинг невараси Филипп V асос солган); Иккала Сицилия қироллигида 1735 — 1805, 1814—60 й. ларда (шажара асосчиси — Филипп V нинг ўғли Карл IV) ҳукмронлик қилганлар.