БУРЧ

БУРЧ — кишининг бирор шахс, оила, жамоа, элюрт, Ватан олдидаги мажбуриятини англатувчи ахлоқий тушунча. Б. да объектив муносабатлар ифодаланади, яъни у жамиятнинг ижтимоийиқтисодий ва ахлоқий негизлари билан белгиланади. Бурчнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб, у инсоннинг ички кечинмалари, ташқаридан туриб назорат қилинмайдиган мураккаб руҳий ҳолатини ифодалайди. Бурч иймонэътиқод, онглилик, ҳалоллик, виждон каби тушунчалар билан чамбарчас боғлиқ. Бурч қандай вазифа, кимнинг олдидаги мажбурият эканлигига қараб турлича бўлади (миллий Бурч, ижтимоий Бурч, умуминсоний Бурч ва б.). Ижтимоий ва шахсий Бурч, оилада отаоналик Бурчи, фарзандлик Бурчи ва бошқа Б. лар бор. Б. нисбий тушунча. У ижтимоий тараққиёт жараёнида мазмунан бойиб, шаклан ўзгариб боради. Ҳоз. шароитда инсоннинг табиат ва авлодлар олдидаги Б. и янгича мазмун касб этмоқда. Оилавий Б. эса жамият олдида турган мақсадлар б-н яиада уйғунлашмоқда. ОнаВатанга, халққа хизмат қилиш энг улуғ ва шарафли Б. ҳисобланади.