БУРЧАК ЎЛЧАГИЧ

БУРЧАК ЎЛЧАГИЧмашина деталлари, кескич ва ўлчов асбобларининг икки текислиги орасидаги бурчакни ўлчайдиган асбоб. Нониус (қўшимча шкала)ли ва оптик хиллари бор. Н о ниусли Бурчак ўлчагич 0° дан 120°гача даражаларга бўлинган ярим дойра 2, қўзғалмас чизғич /, винтли ўқ 8 да айланадиган чизгич 6 дан иборат (расм). Ҳаракатланувчи чизғичга ярим дойра айланасида сирпанувчи нониус 5 маҳкамланган. Маҳкамлагичлар 3 ва 4 ёрдамида нониусли чизғич керакли вазиятда маҳкамланади. 90°дан 180° гача бурчакларни ўлчаш учун текширилаётган буюмнинг ўлчанаётган бурчаги текислигига чизғич 1 ва 6 лар тўғриланади. Бурчакнинг катгалиги ярим дойра ва нониус шкалаларидан аниқланади. 0° дан 90° гача бурчакларни ўлчаш учун ҳаракатланувчи чизғич 6 га қўшимча бурчаклик кийгизилади. Бу ҳолда ўлчанаётган бурчак текислигига қўзғалмас чизгич / билан бурчаклик 7нинг томонлари тўғриланади. Оптик Бурчак ўлчагич (мас, ўлчаш микроскоплари)да бурчак геометрик оптика қонунқоидаларига асосланиб ўлчанади. Бурчакларни ўлчашда адилак, квадрант, проектор, транспортир каби асбоблардан ҳам фойдаланилади. бурчак катталикларини ифодалайдиган бирликлар. Асосий ясси бурчак ўлчов б::рлиги — градус. Кичикроқ бурчаклар градус улушлари — минут (1/60 градус) ва секунд (1/3600 градус)да ўлчанади. Осмон жисмларининг ҳолатлари ва ҳаракатларини кузатишда, ҳаётий ва техник масалаларни ҳал қилишда Бурчак ўлчагичдан фойдаланилади. Бурчакни ўлчаш бўйича алоҳида соҳа, яъни тригонометрия фани бўлмаган давргача бурчак ўлчашга тегишли маълумотлар астрономия зижларида берилар эди. Мат. ва астрономия тарихидан 13—15а. ларда юзга яқин зиж яратилганлиги маълум. Зижлар орасида Муҳаммад Мусо Хоразмий зижи ўрта аср Шарқида яратилган энг қад. зиж ҳисобланади. Хоразмийнинг зижида олтмишли саноқ тизимида бир даражадан оралатиб берилган синуслар жадвали ва битта каср белгиси бўлган котангенслар жадвали бор. Ясси бурчакларни ўлчаш бирлиги сифатида радиан ҳам қабул қилинган (мас, 30° ли бурчак тс/6 радианта тенг). Бурчак тезлиги секундга радиан (рад/с) да, фазовий бурчак стереадин (ср)да ўлчанади.