БУРЧАК ЎЛЧОВЛАРИ

БУРЧАК ЎЛЧОВЛАРИ — 1) геодезик ишларни бажаришда Бурчак ўлчовлари теодолит ёрдамида амалга оширилади. Горизонтал бурчаклар юқори аниқликда (ўрта квадратик нуқсони — 0.5»—1,0»), аниқ (2»—1») ва техникавий аниқликда (10»—30») ўлчанади. Теодолит ёрдамида вертикал бурчакларни ҳам ўлчаш мумкин;

2) кон ишларида унча аникликни талаб қилмайдиган маркшеидерлик съёмкаларида горизонтал ва вертикал бурчаклар ҳамда масофалар кон бурчак ўлчагичи — тахеометр ёрдамида ўлчанади;

3) машинасозликда бурчаклар призматик бурчак ўлчовлари, бурчакликлар, конуссимон калибрлар, андазалар, тангенс ва синус чизғичлари (линейкалари), нониусли бурчак ўлчагичлар, оптик бурчак ўлчагичлар, бўлиш каллаги, теодолитлар, квадрантлар, гониометрлар ва б. асбоб ҳамда мосламалар ёрдамида ўлчанади.