БУРЧАК ТЕЗЛИГИ

БУРЧАК ТЕЗЛИГИ — қаттиқ жисмнинг айланиш тезлигини ифодаловчи катталик. Бурчак тезлиги вектор катталик, бу вектор учидан қараганда жисмнинг айланиши соат мили ҳаракатига тескари йўналишда кўринади. Бурчак тезлиги айл/мин ёки рад/с билан ўлчанади.