БУРЧАК ТРИСЕКЦИЯСИ (лот. tri уч ва sectio — қирқиш) — бирор бурчакни 3 тенг қисмга бўлиш ҳақидаги масала; қад. машҳур 3 масаланинг бири. Булар: Б. т., дойра квадратураси ва кубни иккилантириш. Ўрта аср араб манбаларида Бурчак трисекцияси алгебра ва тригонометрия масалалари б-н боғланади. 9—10-а. ларда Бурчак трисекцияси x3+px+q—O куб тенгламани ечишга келтирилади. 15-а. да самарқандлик олим Жамшид ибн Масъуд алКоший жуда аниқ тригонометрик жадваллар тузиш ва маълум sin3° асосида sin Г ни ҳисоблаш учун куб тенгламани тақрибий ҳисоблаш усулини қўллайди. Эслатилган масалаларнинг биронтасини ҳам циркуль ва чизғич ёрдамида ечиб бўлмайди.