БУРЧАК

БУРЧАК — бир нуқтадан чиққан икки нур (ярим тўғри чизиқ)дан ташкил топган шакл. Нурлар Бурчак томонлари, улар чиқадиган нуқта Б. учи деб аталади. Учидаги ҳарф ёрдамида Бурчак /LA шаклида, учи ва томонларида ётган нуқталар ёрдамида . ВАС шаклида белгиланади. Бурчак томонлари орқали текислик ўтказилса, у текисликни икки қисмга ажратади. Агар Бурчак томонларидан нурларни Бурчак учидан қарши томонга давом эттирганда у текисликнинг қайси қисмини кесмаса, шу қисм Бурчакнинг ички томони деб аталади. Томонлари бир тўғри чизиқни ташкил қилган Бурчак ёйиқ, унинг ярми эса тўғри Бурчак деб аталади. Тўғри Бурчакдан кичик Бурчаклар ўткир. катталари ўтмас Бурчак дейилади. Бир томони умумий, қолган икки томони бир тўғри чизиқни ташкил қилувчи Бурчак қўшни Бурчаклар, икки тўғри чизиқнинг кесишишидан ҳосил бўлган Бурчаклар вертикал Б. лар деб аталади. Текисликдаги Бурчакнинг ички қисми градус ёки радиан (=57°)ларда ўлчанади. Мае, ёйиқ Б. 180° ёки п, тўғри Б. 90° ёки п/2 га тенг бўлади.

Бурчакни тенг иккига бўлувчи нур унинг биссектрис а с и дейилади. Икки тўғри чизиқни учинчи тўғри чизиқ кесиб ўтганда ҳосил бўлган Б. лар қуйидагича аталади (расм): / билан 5; 2 билан б; J6H 7; 4 билан 8 Б. лар мое Б. лар; 3 билан 6; 4 билан 5 Б. лар ички алмашинувчи; / билан 8; 2 билан 7 Б. лар ташки алмашинувчи Б. лар; 3 билан 5; 4 билан 6 Б. лар ички бир томонли; 1 билан 7; 2 б-н 8 ташқи бир томонли Б. лар.

Loading...