БУРЧМУЛЛА ЗИЛЗИЛАСИ

БУРЧМУЛЛА ЗИЛЗИЛАСИ — 1959 й. 24 окт. да соат 23 дан 40 мин. утганда содир бўлган. Зилзила кучи эпицентрда 8 балл, Тошкентда 5 балл. Магнитудаси М=5,8, эпииентр 13 км чуқурликда жойлашган.

Бурчмулла зилзиласи ўчоғидан тарқалган кучли сейсмик тўлқинлар Бурчмулла, Обираҳмат, Юсуфхона, Боғистон ва Нанай қишлоқларидаги мактаб, касалхона, болалар боғчалари, дам олиш уйларини қаттиқ шикастлантирган.

Ерда ёриқлар пайдо бўлиб, тоғлардан кўчган тош, шағаллар йўлларни тўсиб қўйган. 60 кун давомида силкинишлар (5—6 балл) қайтарилиб турган. Бу даврда куп турар жойлар вайрон бўлди. Зилзила оқибатларини ўрганиш натижасида унинг ўчоғи Писком сейсмоген ер ёриқлари зонасида жойлашганлиги аниқпанган. Қайта зилзила силкинишлари ичида энг кучлиси (6 балл) 25 ва 28 окт. да содир бўлди. Бу зилзилалар эпицентрлари Чорвоқ сув омбори остида жойлашган.