БУРЧОҚ

БУРЧОҚ (Lathyrus sativus L.) — дуккакдошларга мансуб бир йиллик ўсимлик. Пояси 4 қиррали, барги жуфт патсимон, мураккаб, гуллари зангори, пушти, қизил, бинафша. Дуккаклари узунчоқ ва бир оз ясси, 4—7 уруғли. Ўзбекистон ҳудудида ёввойи ҳолда ҳам ўсадиган 12 тури кўп учрайди. Бурчоқ асосан емхашак экини бўлиб, дон, кўкпоя, пичан олиш ва силос бостириш ҳамда чорвани ўтлатиш учун экилади. Унинг донларида оқсил моддаси нўхат ва ўрис нўхатга нисбатан кўп бўлади. Уруғида 2430% оқсил, 0,81,5% мой, 5055% крахмал, 3—6% клетчатка, 2,1 — 4% кул бор.

Бурчоқ жуда тўйимли озуқа. Тупроқда азот тўпловчи ўсимлик. Россиянинг Европа қисмида, Ғарбий Сибирда, Украина жан. да, Қозоғистонда экилади. Гектаридан 35—50 ц дон, 100 ц тўпон (сомон) беради. Кўк ўт ҳосили 300 ц атрофида.