БУРЧОҚДОШЛАР

БУРЧОҚДОШЛАР (дуккакдошлар) , (Fadaceae, Leguminosae) — икки уруғ паллали ўсимликларнинг бир оиласи. Ер юзининг ҳамма минтақаларида кенг тарқалган. Баъзан Бурчоқдошларни 3 кенжа оила — мимозадошлар (Mimosaceae), це залпиндошлар (Caesalpiniaceae) ва капалакгулдошлар (Papilionaсеае ёки Fabaceae)ra ажратилади. Бурчоқдошларнинг барглари кўпинча кетмакет жойлашган, одатда, ён баргли ва мураккаб. Гуллари асосан бошоқсимон, шингилсимон ёки каллаксимон тўпгулларда ўрнашган, одатда зигоморф, айримларида актиноморф. Меваси — дуккак.

Бурчоқдошларнинг 12000 турни бирлаштирган 500 туркуми (Ўзбекистонда 528 турни уз ичига олган 57 та туркуми) бор. Б. дан оқсилга бой бўлган мош, нўхат, ловия, соя, ер ёнғоқ озиқ-овқат учун, тўйимли ўтлоқ ўсимликларидан беда, себарга, эспарцет емхашак учун кўплаб экилади.

Бурчоқдошлар орасида техникада ишлатиладиган қимматбаҳо маҳсулотлар олинадиган, бальзамли ва қимматбаҳо ёғоч олинадиган дарахтлар бор. Ер ёнғоқ, сано, қашқарбеда, ширинмия, шилдирбош, оққурай, афсонак кабилардан олинадиган алкалоидлар, глюкозидлар, смолалар, витаминлар ва органик кислоталар тиббиётда турли касалликларни даволашда ишлатилади.

Чўлларда учрайдиган қизболтир, оқмия, аччиқмия кабилар заҳарли ҳисобланади. Бурчоқдошларнинг баъзи заҳарли турлари (деррис, лонхокарпус) инсектицид сифатида ишлатилади.

Куп Бурчоқдошлар (акация, гледичия, тухумаква б.) манзарали ўсимлик сифатида экилади. Бурчоқдошларга мансуб кўп ўсимликларнинг илдизида атмосфера азотини ўзлаштирадиган азотобактер яшайди. Шунинг учун Бурчоқдошлар азот бирикмалари кам бўлган тупроқда ҳам яхши ўсади.

Loading...