БУРДАГУЙ

БУРДАГУЙ, Бардагви, Пардагви (қад. юн. пандоки — меҳмонхона) — Амударёнинг қад. кечуви ҳамда Искандар Мақдуний томонидан курилган қалъа номи. Бурдагуйда ҳунармандлар, хусусан кема ва қайиқ ясовчилар яшаганлар, улар «шоҳ кечуви»дан ўтувчиларга хизмат кўрсатишган. Бурдагуй 15-а. да йирик шаҳар бўлиб, ҳатто Термиз билан рақобатлашган. 17-а. манбаларида Бурдагуй кечуви Йаргох ёхуд Йардағу шаклида учрайди. Искандар айнан мана шу кечув орқали асосий қўшини билан Амударёдан ўтган деб ҳисобланади. Кушон подшалигииинг сўнгги даврида вужудга келган Бурдагуй шаҳри илк ва ривожланган ўрта асрларда юксалган, 20-а. бошида ҳам Бурдагуй аркида ҳаёт сўнмаган. Бу ердан араблардан аввалги даврга мансуб подшонинг тахтда ўтирган ҳолдаги тасвири туширилган сопол парчаси топилган. Бурдагуй кечувидан, Амударёнинг ўнг қирғоғидан шим. томон қад. йўллар бошланган.