БУРЕЯ (эвенклар тилида бирра — даре) — РФ Хабаровск ўлкаси ва Амур вилоятидаги даре. Амур дарёсининг чап ирмоғи. Ўнг Бурея ва Чап Бурея дарёларининг кўшилишидан ҳосил бўлади. Уз. 623 км, ҳавзасининг майд. 70,7 минг км2. Б. юқори оқимида тоғ дарёси бўлиб, қуйи қисмида ЗеяБурея текислигига чиқади. Асосан ёмғир сувларидан тўйинади. Бурея окт. да музлаб, апр. да муздан бўшайди. Энг йирик ирмоқлари — чапда Ургал, Тирма. ўнгда — Туюн, Ниман. Буреяда қуйилиш жойидан 197 км масофада кема қатнайди. Ўртача сув сарфи 940 М3/сек., энг юқори даражадагиси 18100 м3/сек. Ёғоч оқизилади.