БУРГАНА

БУРГАНА — Олай тогларининг шим. тизмаларидан бири. Шим. ён бағри Ўзбекистон, жан. ён бағри Қирғизистон ҳудудида. Ғарбдан шарққа 25—26 км га чўзилган, эни 16 км. Энг баланд жойи 1064 м. Асосан оҳактош, сланец ва интрузив жинслардан таркиб топган. Иқгсими қуруқ. Бурганада чўл ўсимликлари ўсади. Шим. ён бағрида озокерит, олтингугурт ва нефть конлари топилган.