БУРГАНЛИ МАДАНИЯТИ

БУРГАНЛИ МАДАНИЯТИ — сўнгги жез ва илк темир даврлари (мил. ав. 1 мин г йиллик боши —6—4а. лар)га оид археологик маданият. Тошкент яқинидаги Бургашшсой соҳилидан топилган манзилгоҳ номи б-н аталган. Тошкент вилоятидаги Оҳангарон дарёсининг ирмоқлари ҳамда Жўн ва Салор каналларининг шохобчалари ҳавзаларида тарқалган. Бурганли маданиятига оид дастлабки ёдгорликлар 1934 й. археолог Г. В. Григорьев томонидан Қовунчитепанинг остки қатламларидан топилган. 1940 й. А. И. Тереножкин Бурганлисойда олиб борган қазиш ишларидан сўнг Бурганли маданияти алоҳида мустақил маданият эканлигини аниқлаган. Бурганли маданияти қадимда Тошкент регионида яшаб, кўчманчи чорвачиликдан ўтроқ деҳқончиликка ўтган аҳоли маданияти ҳисобланади. Бу маданиятга оид энг йирик манзилгоҳ Оҳангарон дарёси бўйида бўлиб, у хом ғиштдан қурилган мустаҳкам мудофаа девори ва хандақ б-н ўралган. Ундаги ярим ертўлалар квадрат, тўғри тўртбурчак ва тухумсимон шаклда бўлиб, эшиги дарё томон қараган. Улар ичидан ўчоқлар, турли сопол идиш бўлаклари ва ҳайвонлар суяги билан тўла ўралар топилган. Бу давр аҳолиси хўжалигида чорвачилик билан бир қаторда, деҳқончилик ҳам муҳим роль ўйнаган (манзилгоҳлардан кўплаб жез ўроқ, тош омоч ва ёрғучоқлар чиққан), ов ва балиқчилик эса иккинчи даражали аҳамиятга эга бўлган. Бу давр ҳунармандчнлиги (кулолчилик, темирчилик, тўқувчилик ва б.) анча содда. Сопол идишлар, асосан қўлда ясалиб, сиртига қизил ранг берилган ва баъзи геометрик шакллар ҳам чизилган. Айрим идишлар ички қисмида дағал жун мато изи сақланиб қолганлиги уларнинг мато қолипларда тайёрланганлигини кўрсатади. Пайкон, ханжар, пичоқ, тақинчоқ, устара, бигиз, қошиқ, бел каби жанг ва меҳнат қуроллари, уйрўзғор, зебзийнат буюмлари ҳам жездан ясалган. Бурганли маданияти ёдгорликлари Фарғона водийсидаги Чуст маданияти, Сурхондарёдаги Кучуктепа, Миршоди, Бандихон, Жарқўтон, Жан. Туркманистондаги Ёзтепа ва Шим. Афғонистондаги Тиляатепа ёдгорликларига кўп жиҳатдан ўхшашдир. А. А. Асқаров ва М. Филанович Шош моддий маданият тарихини Шоштепа материаллари асосида 2 босқич — Б. м. нинг тугалланиш босқичи (мил. ав. 6—4-а. лар) ва Бурганли маданияти нингҚовунчи маданиятига ўтиш босқичи (мил. ав. З — 2-а. лар) га ажратади.

Ад..Буряков Ю. Ф., Қосимов М. Р., Ростовцев О. М ., Тошкент областининг археологик ёдгорликлари, Т., 1975; Буряков Ю. Ф., Генезис и этапы развития городской культуры Ташкентского оазиса, Т., 1982; Дуке X. И., Туябугузские поселения Бургулюкской культуры, Т., 1982.