БУРГАНЛИСОҚ

БУРГАНЛИСОҚТошкент вилояти Урта Чирчиқ туманидаги сой (эски канал). Қорасув (Тошкент канали) дан сув олиб, илгари Оҳангарон дарёсига қуйилган, ҳозир Туябўғиз сув омбори (Тошкент денгизи)га куйилади. Уз. 7 км. Бурганлисоқ сувидан сугоришда фойдаланилади, унинг ўзанига сизот сувлар, ортиқча (оқова) сувлар ҳам қўшилади. Ўртача йиллик сув сарфи 0,57 м3/сек. Бурганлисоқда экинларни суғориш даври (июнь — авг.) да ўртача 1,2 м3/сек сув окади. Сугоришда Бурганлисоқнинг аҳамияти йилданйилга камайиб бормоқда.