БУРГАНСОЙ

БУРГАНСОЙНавоий вилояти Хатирчи туманилаги сой, Тасмачисойнинг чап ирмоғи. Оқтоғнинг жан. ён бағридан 1600 м баландликдаи Қорағачсой номи билан бошланади, қуйи оқимида Олмасаван деб аталади. Уз. 23 км, ҳавзасининг майд. 34,7 км2. Сойга 50 дан ортиқ ирмоқ қўшилади. Бургансойнинг юқори оқимида водийси тор, дарё кўп жойларида чуқур даралар орқали ўтади. Қуйи оқимида водий 500—800 м гача кенгаяди. Бургансой эриган қор, ёмғир ва булок сувларидан тўйинади. Мавлон қишлоғи яқинида ўртача йиллик сув capфи 275 л/сек. Баҳор (мартмай) ойларида ўртача сув сарфи 1 м’/сек гача етади, йиллик оқимнинг 60—75% шу даврда оқиб ўтади. Бошқа фаслларда 50—100 л/ сек гача камаяди. Баъзан сел оқимлари кузатилиб, сув сарфи секундига 16,2 м3 гача кўпаяди.