БУРҒИ ҚУДУҒИ

БУРҒИ ҚУДУҒИ — ер қатламларини ўрганиш ва улардаги фойдали қазилмаларни, минерал ёки чучук сувларни аниқлаш ва уларни чиқариб олиш учун, шунингдек кавланадиган қудуқ. Б. қ. ер юзасида, ер ости тоғ иншоотларида бурғи қурилмаси ёрдамида шпур кавлаш учун турли бурчак остида пармаланади.

Бурғи қудуғининг оғзи, туби (забой) ва стволи бўлади. Бурғи қудуғи диаметри, одатда, 59 — 1000 мм, чуқурлиги бажарадиган вазифасига қараб ҳар хил бўлади. Тоғ жинслари ўпирилиб тушмаслиги учун қудуқ деворлари пўлат қувурлар б-н мустаҳкамланади. Кудуқ оғзи бажарадиган вазифасига кўра арматура, суриб очиладиган махсус қопқоқ бв беркитиб қўйилади.

Бурғи қудуғи тадқиқот — ер пўстини ўрганиш учун; эксплуатацион; ёрдамчи — суюқлик ҳайдовчи, кузатув, пьезометрик, вентиляцион; махсус — яхлатувчи, дренаж, тампонловчи, портлатувчи — портловчи моддаларни қудуқ ичига жойлаш учун; қурилиш — турли қурилмалар, кўприклар, қозиқли насослар ва б. қуриш учун; тоғтехник — тоғ иншоотларини қуриш ва эксплуатация қилиш учун кавланадиган қудукларга бўлинади.

Тадқиқот Бурғи қудуғи хариталаш, структураларни қидириш, таянчгеологик, таянчтехнологик, параметрик, рудаларни излаш ва разведка қилиш учун бурғиланади. Эксплуатацион Бурғи қудуғи нефть, газ ва ер ости сувларини чиқариб олиш учун бажарилади.

Дунёда энг чуқур қудуқ Кола я. о. да (12000 м дан ортиқ) кавланган. Ўзбекистонда ЧустПоп ҳудудида (чуқ. 5670 м), Мингбулоқ (Наманган вилояти) нефть конида (6000 м дан ортиқ) Бурғи қудуғи кавланган. Шаҳар ва қишлоқларни сув б-н таъминлаш, экин майдонларини суғориш учун чуқ. 150—4000 м ли Бурғи қудуғи кавланган.