БУРҒИ

БУРҒИ — бурғилашда ишлатиладиган қурол. Иш органи тоғ жинсларини бевосита емирувчи (кесувчи) кескич ёки коронка. Бурғи 6 қиррали ёки думалоқ, яхлит ёки ичи ковак, учига томон ингичкалашиб борувчи стержендан иборат. Тоғ жинсларини портлатишда портловчи моддаларни жойлаш учун чуқурча ва ковак (шпур) лар ўйишда, қудуқларни бурғилашда ишлатиладиган хиллари бўлади. Тоғ жинсининг қаттиқюмшоқлиги, структураси ва б. физик хоссаларига қараб ҳар хил бурғилаш коронкалари ишлатилади (қ. Бурғилаш жиҳозлари).

Prev Article

БУРЯТ ТИЛИ