БУРҒИЛАШ БОЛҒАСИ

БУРҒИЛАШ БОЛҒАСИ — шпурлар (баъзан, қудуқлар) бурғилашда ва сунъий қопламалар (асфальт, бетон)ни бузишда ишлатиладиган зарбий (пневматик) машина. Баъзан двигатели бензин б-н ишлайдиган мотоперфораторлар ишлатилади. Дастаки (массаси 10 — 30 кг), колонкали (массаси 50—70 кг, бурғилаш кареткаси ёки автоузаткичли колонкаларга ўрнатилади); телескопли (массаси 30—50 кг ли, юқорига йўналган шпурларни бурғилайди) хиллари бор. Титраш ва шовкиннинг зарарли таъсирини камайтириш учун уларни сўндирувчи мосламалардан фойдаланилади.