БУРҒИЛАШ МИНОРАСИ

БУРҒИЛАШ МИНОРАСИбурғи кудуги устига ўрнатиладиган кўтариш иншооти. Бурғилаш асбоби, забой двигателлари, қудуқ деворини мустаҳкамлаш қувурларини тушириш ва кўтариш учун мўлжалланади. Кўпинча металл конструкцияли бўлади. Бурғилаш минораси, одатда, полистпаст ва туширишкўтариш операцияларини механизациялаш воситалари ҳамда бурғилаш қувурлари жойлаштириладиган кассета билан жиҳозланади. Бурғилаш минорасининг баландлиги қудуқнинг лойиҳада кўрсатиладиган чуқурлигига қараб 9 м дан 58 м гача бўлади. Бурғилаш минораси 3—4 қиррали ёки кесик пирамида кўринишида, шунингдек А симон шаклда қурилади. Минора тракторлар ёрдамида бир жойдан иккинчи жойга сурилади ёки алоҳида узелларга ажратилиб, янги жойда қайта йиғилади.