БУРГОМИСТР

БУРГОМИСТР (нем. Burgeimeister) — айрим мамлакатлар (Германия, Бельгия, Нидерландия, Австрия) маҳаллий бошқарув органларида олий мансабдор шахс. Б. лар мазкур органларда етакчи роль ўйнайди: марказий ҳукумат вакили ҳисобланади, муниципал (маҳаллий) хизматчлларни ишга тайинлайди ва ишдан бўшатади; бюджет тузиш ва уни бажариш ишларига бошчилик қилади. Б. Германиянинг кўпчилик ерларида муниципал кенгашлар ёхуд бевосита аҳоли томонидан сайланади (Германиянинг Бавария ва БаденВюртемберг ерларида) ёки бевосита ҳукумат томонидан тайинланади. Куйи Саксония ва Шим. Вестфалия ерларида асосан вакиллик вазифаларини бажаради.