БУРГУНДИЯ

БУРГУНДИЯ — Франциянинг Сена дарёси ҳавзасидаги тарихий вилоят. Б. ҳудудида Котд’Ор, Сона ва Луара, Ньевр, Йонна департаментлари жойлашган. Майд. 31,8 минг кв. км. Аҳолиси 1.6 млн. дан зиёд киши (1990-й. лар ўрталари). Асосий шаҳри — Дижон. Ўрта аерларда Ғарбий Европадаги турли давлат ва ҳудудлар Бургундия деб аталган: қиролликлар (5—6-а. ларда маркази Лион ш. бўлган қироллик, 10—14-а. ларда маркази Арль ш. бўлган қироллик), графлик, 9—15а. ларда герцоглик (маркази — Дижон) бўлиб, 1477 и. Франция қироллиги таркибига кирган. 1790 й. гача Бургундия провинция ҳуқуқига эга бўлган.