БУРГУТ ҚАЛЪА — Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманидаги Қирққиз массивида, Бургут қалъа воҳасида жойлашган шаҳар харобаси (6—8-а. лар). А. И. Тереножкин (1937), Хоразм археология-этнография экспедицияси (1946), Е. Е. Неразик (1953—56) томонидан урганилган. Бургут қалъа арк ва шаҳристондан иборат. Арк тарҳи квадрат (100×100 м) бўлиб, 2,5 м калинликдаги (бал. 10,5 м) пахса девор б-н ўралган. Унинг ҳар томонидаги 4 тадан 2 қаватли, нишон туйнукли буржлар 2 м баландликдаги тагкурсилар устига курилган. Қалъанинг жан. шарқида мудофаа истеҳкоми — донжон (18х 18 м) жойлашган. У бал. 8 м ли пахса ва ғиштин тагкурси устига курилган. Арк ичида зйндон ва бир неча хоналар очилган. Шаҳристон (майд. 5 га) буржлар б-н мустаҳкамланган мудофаа девори билан ўралган. Бу ерда турар жойлар, бозор майдони, устахоналар очилган, улардан сопол идишлар, Хоразм мис тангалари, тошдан ишланган муҳрлар, безак буюмлар, қуроляроғлар ва б. топилган. Ад.: Неразик Е. Е., Сельские поселения афригидского Хорезма (По материалам Беркуткалинского оазиса), М., 1966.