БУРГУТ

БУРГУТ — (Aquila chrysaetus) — йиртқичлар туркумининг қирғийлар оиласига мансуб қуш. Бургут йирик, чаққон ва кучли. Танасининг уз. 95 см гача. Қаноти 62—72 см, ёйганда 2 м га етади. Орқа оёғи бармоғидаги тирноғининг 4,2 см дан узунроқ бўлиши ўзига хос белгиларидандир. Пат ранги тўқ қўнғир, боши малла. Б. Европа, Осиё ва Шим. Америкада кенг тарқалган. Ўрта Осиёда ўтроқ яшанди. Тоғ ва чўлларнинг одам яшамайдиган узоқ жойларида, қоялар орасида, саксовулзорларда учрайди. Тоғ, чўл ва сув Б. и бўлади. Бургут моногам қуш. Нари билан модаси доим бирга бўлади. Бири ўлсагина иккинчиси ўзига бошқа шерик ахтаради. Уясини одам чиқа олмайдиган ерларга хасчўп ва латтапутталардан қуради. Одатда, бир-бирига яқин 2—3 уяси бўлиб, биттасидан фойдаланади. Хира оқ ва қўнғир холлар билан қопланган 1—2 та тухум қўяди. Жўжасини боқишда нари ҳам иштирок этади. Бургут паррандалар (каклик, дудоқ), юмронқозиқ, тошбақа, қуён ва б. ҳайвонлар билан озиқланади. Бургут жўжасини уядаёқ овга ўргата бошлайди. Ўрта Осиёда Бургутнинг ёш жўжасини қўлга ўргатишади. Вояга етганида уни қуён, тулки ва ҳатто бўри овига олиб чиқишади. Бургут ўлжасини узоқдан яхши кўради ва тез учиб бориб унга ташланади. Кемирувчиларни қириб, қ. х. га фойда келтиради. Бургут Ўзбекистон ва б. давлатлар Қизил китобига киритилган.

Next Article

БУРГУТ