БУРГУТЛИ ДОВОНИ

БУРГУТЛИ ДОВОНИТуркистон тизма тоғларининг сувайирғич қисмидаги довон. Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси чегарасида жойлашган. Баландлиги қарийб 2960 м. Б. д. орқали Сангзор водийсидан Зарафшон водийсига пиёда ёки уловда ўтиш мумкин. Сангзор даресининг юқори оқимидаги Кўкжарсой орқали кўтарилиб Бургутли довонидан Зарафшон дарёси водийсига (Зидди, Мингдона қишлоқлари) Козбойсойдаги йўл билан тушилади. Бургутли довонидан июнь—сент. ойларида фойдаланиш мумкин.