БУРҲОН МИРЗО

БУРҲОН МИРЗО (?—1549) Ширвон вилоятида сафавийлар ҳукмронлигига қарши кўтарилган қўзғолон (1547—49) раҳбари; J538 й. сафавийлар тахтдан ағдарган ширвотиохлар сулоласига мансуб. Бурҳон Мирзо шоҳ Таҳмасп I нинг Ширвон ноиби Алқас Мирзога қарши олиб бораётган кураши ҳамда Эрон билан Туркия ўртасида уруш бошланганидан фойдаланиб қўзғолон кўтарган (1547) ва ўзини ширвоншоҳ деб эълон қилган. Қўзголонда асосан деҳқонлар иштирокэтган. Бурҳон Мирзо қўзғолонга қадар Туркия билан тил бириктирган бўлиб, унинг мададига таянган. Аммо, қўзғолон Бурҳон Мирзо вафотидан кейин шафқатсиз бостирилган.

Loading...