БУРҲОН СУЛТОН

БУРҲОН СУЛТОН (71557) Бухоро хони (1552—57), шайбонийлардан. Шайбонийхоннчит набираси Муҳаммад Ёрга шерик сифатида Бухоро тахтига ўтиради. Бурҳон султон С бир туҳмат сабабли 1554 й. Муҳаммад Ёрни қатл эттиради. Барок,хон Мовароуннаҳрни тўла эгаллаш мақсадида 1555 й. Бухорога Бурҳон султон С устига юриш қилиб, шаҳарни қамал қилади. Қамал жуда оғир кечиб 3 ой давом этади. Бурҳон султон С ёрдам сўраб Абдуллахон II га одам юборади ва унга Бухорони бериб, хизматига киришга тайёр эканлигини маълум қилади. Абдуллахон II Фороб ёнида Бароқхон қўшинини енгиб ғалаба қозонади. Бурҳон султон С эса ваъдасига вафо қилиб Абдуллахонга Бухорони топширади ва ўзи Қоракўлга кетади, бироқ орадан бир ярим ой ўтгач Бурҳон султон С шартни бузиб, Бухорога юриш қилади. Абдуллахондан чўчиб қолган Бароқхон Бурҳон султон С билан дўстлашиб, унга ёрдамга ошиқади. Абдуллахон сулҳ тузишга мажбур бўлиб, яна Афғонистон томонларга қайтиб кетади. Абдуллахон икки ғалаба (Бухоро ва Самарқанд)ни қўлга киритган ўша кезлари Бурҳон султон С Карманага (Абдуллахон II нинг ерлари) ҳужум қилиб, қалъани қўлга кирита олмагач, Бухорога қайтиб кетади. Абдуллахон II унинг илгариги хиёнаткорлиги ҳамда бу қилиғи қасоси баҳонасида Бухоро устига қўшин тортиб, 1557 й. июлида шаҳарни қаттиқ қамал қилади. Қамал чўзилиб, қамалдагилар аҳволи оғирлаша боргач, Б. С. Абдуллахон II билан сулҳ тузишга мажбур бўлади. Сулҳ тузилади ва шу кечаси сирли равишда Бурҳон султон С ҳам ўлдирилади.

Ад.: Ҳасанхожа Нисорий, Музаккири аҳбоб, Т., 1993.