БУРҲОНИДДИН Ғози Аҳмад

БУРҲОНИДДИН Ғози Аҳмад (1344 Сивас — 1398) — турк шоири, олим, давлат арбоби. Шом (Сурия) ва Мисрда таҳсил олган, араб, форс тилларини мукаммал ўрганган. Ватанига қайтгач, Сивасда қози, сўнг шу вилоят ҳокими. Давлат ишларида адолат ва мурувват йўлини тутишга ҳаракат қилган. Ғазал, рубоий, туюқ ва б. жанрларда ёзган. Ҳаёт ва муҳаббат лирикаси билан боғлиқ дунёвий мавзулар, инсон қалбининг нозик кечинмалари шеърларига хос етакчи хусусиятдир. Бурҳониддин турк шеъриятида туюқ жакрини ривожлантирган. Шеърларини тўплаб девон тузган (1394). Девонининг қўлёзма нусхаси Британия музейида сақланади. Истанбулда нашр этилган (1943). 12 туюғи шарқшунос Т. М. Мелиоранский томонидан рус тилига таржима қилинган (1895, Петербург). Бурҳониддин «Таржих уттавзиҳ» («Изоҳустунлиги»), «Иксир уладати фи Асроилибодати» («Одат моҳияти ибодат сирларида») асарларини араб тилида ёзган.

Ад.: Орзибеков Р., Туюқ поэтикаси, Т., 1985.