БУРҲОНИДДИН ТЕРМИЗИЙ

БУРҲОНИДДИН ТЕРМИЗИЙ, Саййид Ҳусайн Бурҳониддин Муҳаққиқ (?—1240, Қўниё ш.. Туркия) — тадқиқотчи олим (Муҳаққиқ лақаби шундан), шайх. Баҳо Валад (1231 й. в. э.) деган донишмандга шогирд тушган ва даврининг энг юксак — Саййиди сирдон (ҳамма сирлардан воқиф) унвонига сазовор бўлган. Умрининг сўнгги йилларида Туркиянинг Қўниё ш. га келиб Жалолиддин Румий мақбараси хонақоҳида шайхлик қилган.

Бурҳониддин Термизийнинг «Маориф» асари бизгача етиб келган. Унда фалсафа, қонуншунослик, тафсир, ҳадис илми билан боғлиқ масалалар, ислом мазҳаблари ёритилган. Бу асар 1920 й. Теҳронда босилган.