БУРҲОНИДДИН

БУРҲОНИДДИН (15-а.) ўзбек шоири. Алишер Навоий «Мажолис уннафоиода Бурҳониддин ҳақида маълумот бериб, «Ҳирий шаҳрининг бузургзодаларидиндур, донишманд ва хуштаъб ва сабукруҳ кишидир», деб баҳолаган.

У Шоҳрух Мирзо мадрасасида дарс бсрган. Муаммо жанрида шуҳрат топган. Абулқосим Бобур Мирзога бағишлаб «Жавоҳир уласмо» муаммо рисоласини ёзган. Навоий ва Дарвеш Алиларга атаб ҳам муаммолар битган. 1469 й. да Ҳусайн Бойқаро Навоийни муҳрдор тайин этганида ёзган бағишлов муаммоси машҳурдир.

Loading...