БУРҲОНИДДИН ХОЖА ибн Аҳмад хожа (Ойхожа лақаби билан машҳур) (? — 1759.15.10) — Шарқий Туркистондаги Ёркент хонлиги ҳокими. Офоқхожа авлодидан. Бурҳониддин хожа Хитойдаги Манжур империяси ёрдамида Ёркент хонлигини қўлга олиб (1755), мустақил сиёсат юргизишга ҳаракат қилади. Лекин бунга қарши манжурлар катта қўшин юбориб, икки йил давом этган урушлардан сўнг Қашқар, Ёркент ва Хўтан ш. ларини эгаллашган. Бурҳониддин хожа Бадахшон ҳокими Султон шоҳҳимоясига қочган, бироқ Султон шоҳ манжурлар тазйиқи остида уни ўддиришга мажбур бўлади. Ўғли ва хотини Бежин (Пекин)га олиб кетилади. Бурҳониддин хожанинг Сайид Муҳаммад хожа (Саримсоқхожа) исмли ёлғиз ўғли Ўрта Осиёда манжурлар таъқибидан жон саклаб қолади.