БУРҲОНЛАР

БУРҲОНЛАРсадри жаҳон унвони б-н машҳур бўлган Бухородаги бадавлат хонадон (12-а.). Б. шаҳарнинг ҳанафия мазҳабидаги мусулмонлар жамоаси бошлиғи (раиси) бўлиши билан бирга шаҳар маъмурияти ҳам уларнинг қўлида бўлган. Шунинг учун Бухорони босиб олган ажнабий ҳукмдорлар ҳам Бурҳонларга ва уларнинг молмулкига дахл қилмаганлар. Бурҳонларда раислик мансаби отадан ўғилга мерос бўлиб ўтган.