БУРҲОНОВ Убайдулла Бурҳонович

БУРҲОНОВ Убайдулла Бурҳонович (1921.2.3 Тошкент 1998.19.2) актёр, реж., бадиий сўз устаси, Узбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1977). Шукур Бурҳоновнкнт укаси. Ўрта Осиё давлат унтини тугатган (1946). Ўзбекистон радиоэшиттириш давлат қўмитаси адабийдраматик эшиттиришлар муҳаррири, реж., бош муҳаррир, бадииймусиқали эшиттиришлар бошқармасининг бошлиғи (1948— 58), Тошкент телестудиясининг бош муҳаррири (1958—67), Узтелерадио компанияси раисининг ўринбосари (1967—85). Кўплаб радиопостановкалар («Қутлуғ қон», «Зайнаб ва Омон» ва б.) нинг инсценировка муаллифи. Сценарийчи ва реж. сифатида «Лайло Шарипова куйлайди», «Узбек цирки аренасида» каби телевизион фильмлар яратган. Кинода Рустамов («Гуллар очилганда»), Деҳқонбой («Қутлуғ қон») ва б. ролларни ўйнаган. Бадиий сўз устаси сифатида «Эгмонт», «Ҳаким ва ажал» каби асарларни ижро этган.