БУРҲОНОВ

БУРҲОНОВ Абдулвоҳид (тахаллуси Мунзим) (1875, Бухоро — 1934, Душанба) — Бухородаги жадидлик ҳаракати, Ёш бухороликлар ташкилоти асосчиларидан бири. 1908 й. окт. да Бухорода дастлабки янги усулдаги мактабни очди. Самарқандга бориб, Маҳмудхўжа Беҳбудий ва Абдуқодир Шукурийдан янги усул мактабларида ўқитиш тажрибасини ўрганди. Мукаммил Бурҳонов, Садриддин Айний билан биргаликда «Тарбияи атфол» («Болалар тарбияси») махфий жамиятини тузишда қатнашди. Жамият бухоролик маърифатпарвар ва зиёлилар ўртасида илғор демократик ғояларни тарғиб этиб, халқнинг сиёсий онгини уйғотиш учун курашди. Бурҳонов 1917 й. дан Ёш бухороликлар партияси МКнинг раиси. Бухорода Халқ республикаси ўрнатилгач, БХСР МИК раисининг ўринбосари, халқ маорифи нозири, соғлиқни сақлаш нозири (1920— 24). Бухоролик 44 талабани Германияга олиб бориб, Берлиндаги ўқув юртларига жойлаштирди (1921). 20-й. ларда илмий ва публииистик фаолият билан шуғулланди. 30-й. бошида «Тожикистони сурх» газ. да ишлади.

Ад.: Айний С, Асарлар, 1ж., Т., 1963; Хўжаев Ф., Бухоро инқилобининг тарихига материаллар, Т., 1997.

Next Article

БУСИДО