БУРҲОНОВА

БУРҲОНОВА Ойражаб (1957.10.3, Каттақўрғон тумани Дўстлик қишлоғи) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). Тошкент пед. интининг бадиийграфика ф-тини тугатган (1976). 1976 й. дан Гўзалкент туманидаги 12мактаб бошланғич синф ўқитувчиси, илмий бўлим мудири, 1998 й. дан мактаб директори. Бурҳонова дарсларда ўзи тайёрлаган 4000 дан ортиқ кўргазмали қуролдан, шунингдек «Пеленг», «Лети60 М» фильмоскопларидан фойдаланиб, дарсларни самарали ўтади; ўқувчилар билимини рейтинг усулида баҳолашни жорий қилган.