БУРИГИН Вадим Анатольевич

БУРИГИН Вадим Анатольевич (1910.9.5, Олмаота — 1985, Тошкент) — ботаник, эколог, ўтлоқшунос. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1964), биол. фанлари д-ри (1953), проф. (1956). Ўзбекистон қ. х. вазирлиги лубкорлик тажриба стясида директор ўринбосари ва директор (1933—39), Ўзбекистон ФА Ботаника ин-тида бўлим мудири (1945—56), Тошкент қишлоқ хўжалиги ин-ти ботаника кафедраси мудири (1956 й. дан). Уруш қатнашчиси. Буригин ғўза, каноп ва б. толали ўсимликларнинг ёввойи турлари экологияси, Ўзбекистондаги чўл ва адирларни унумдор қилиш, емхашак базасини кўпайтириш соҳасида тадқиқот олиб борган.