БУРИШТИРУВЧИ ДОРИЛАР

БУРИШТИРУВЧИ ДОРИЛАР — яллиғланган жойдаги оғриқни камайтирувчи дорилар. Шунинг учун Буриштирувчи дорилар яллиғланишга қарши ишлатиладиган дорилар билан бирга қўлланилади. Буриштирувчи дорилар яллиғланган ёки куйган жойга қўйилганда тўқималарнинг юза қатламида оқсилларни қисман ивитиб. ичкаридаги тўқималарни турли таъсиротлардан сақлайдиган оқсил парда ҳосил қилади. Кўпгина ўсимликлар (эман пўстлоғи, сариқчой ўсимлиги, маврак барги, мойчечак гули, шумурт ва черника меваси ва б.)дан олинадиган ошловчи моддалар, шунингдек баъзи бир анорганик моддалар — висмут, қўрғошин, алюминий бирикмалари буриштирувчи хусусиятга эга. Бу моддалардан тайёрланган дорилар чайиш (мас, бурунҳалқум яллиғланганда), куйган. жароҳатланган, ёрилган жойларга қўйиш ва меъдаичак йўли касаллигида ичиш учун ишлатилади.

Loading...