БУРЖ

БУРЖ — Қуёшнинг йиллик кўринма ҳаракати доирасидаги ўн икки юлдуз туркумининг номлари. Бу сўз зодиак юлдузи туркумлари Даяв, Ҳут. Ҳамал, Савр, Жавзо, Саратон, Асад, Сунбула, Мезон, Ақраб, Қавс, Жадйларга нисбатан қўлланилади (жадвалларга қ.). Улар Қуёшнинг йиллик кўринма ҳаракат йўли (эклиптика) бўйлаб жойлашган. Ҳар бирида Қуёш тахм. бир ойча бўлади. Бурж юлдуз туркумларидан Қуёш системасининг деярли барча сайёралари, кометалари ва Ойнинг ҳам кўринма ҳаракат йўллари ўтади. Юнонистонда Бурж туркумларини алоҳида ажратиб, уларни махсус белгилар билан ифодалашган. Шунга кўра, осмон гумбазида баҳорги (Ҳамал) ва кузги (Мезон) тенгкунлик, ёзги (Саратон) ва қишки (Жадй) Қуёш туриш нуқталари ҳам ўша белгилар б-н белгиланади. Прецессия ҳодисаси сабабли ўтган 2 минг йил ичида бу нуқталар сурилиб, қўшни юлдуз туркумларига ўтиб кетган бўлишига қарамай, шу белгилар, шунингдек Саратон ва Жавзо тропиклари деб аталувчи номлар ҳам сақланиб қолган.

Туркий халқларда ойларнинг номи ҳам Бурж номидан олинган. Баҳор фасли — буржи обий (ҳамал—22 мартдан, савр—21 апр. дан, жавзо — 21 майдан), ёз фасли — буржи норий (саратон — 22 июндан, асад—23 июлдан, сунбула —23 авг. дан), куз фасли — буржи бодий (мезон—24 сент. дан, ақраб—23 окт. дан, қавс—23 нояб. дан), қиш фасли — буржи ҳокий (жадй—22 дек. дан, далв — 20 янв. дан, ҳут—19 фев. дан) деб аталган. 12 йиллик мучал йиллари боши ҳамалаян ҳисобланади (қ. Зодиак).

Loading...