БУРЖУАЗИЯ

БУРЖУАЗИЯ (франц. bourgeoisie — шаҳарликлар) — савдо, саноат, кредитмолия ва б. тадбиркорлик фаолияти натижасида даромад олувчи ижтимоий синф. Б. анъанавий жамият қарор топган шароитда, 16—20-а. лардаги инқилоб ва ислоҳотлар натижасида юзага келиб, муҳим иқтисодий ва сиёсий таъсирга эга бўлди, саноатлашган жамият ва бозор иқтисодиёти, либерализм ва демократия қадриятлари қарор топишига кўмаклашди. Ривожланган мамлакатлардаги Буржуазия йирик молия ва саноат Б. сидан (унга бошқарувчиларнинг олий қатлами ҳам киради), сармоядорлик ва тадбиркорлик вазифаларини бирга қўшиб, иш юритувчи ўрта Буржуазия қатламидан ҳамда майда Буржуазиядан ташкил топган. Ривожланаётган мамлакатларда Буржуазия турли қатламларининг шаклланиши жамиятни модернизация қилиш жараёни б-н бевоснта боғлиқдир. Социалистик тузум ўрнатилган мамлакатларда Буржуазия синф сифатида тугатилган эди. Бундай мамлакатларда бозор иқтисодиёти ва фуқаролар жамиятининг шаклланиши жараёнида хусусий мулкдорлар ва тадбиркорлардан иборат ижтимоий қатлам қайта тикланмоқда.

Prev Article

БУРЕЯ

Next Article

БУРМАБЎЙИН