БУРКА СУЛТОН

БУРКА СУЛТОН, Буруж ўғлон, Бурунж ўғлон, Буриш ўғлон (?—1480) — Жўжюсон авлодидан бўлган улус султони. Бурка султон улуси Сирдарёнинг қуйи оқимидаги ерлардан иборат бўлган. Абулхайрхон Дашти Қипчоқнинг шарқий қисмини бўйсундириш учун олиб борган кураши даври (1431—46)да Бурка султон унга итоат этишдан бош тортган. Абулхайрхон 15-а. нинг ўрталарида Жўжихон авлодидан бўлган султонларнинг кўпчилигини мағлуб этгач, Бурка султон ҳам унга бўйсунишга мажбур бўлган, сўнг Бурка султон Катта Ўрда хони Аҳмадхон (?—1481) ёрдамида Абулхайрхоннинг вафоти (1469)дан кейин тахтга ўтирган Ҳайдархонга қарши уруш очиб, уни тормор келтирган. Абулғозий Баходирхоншпг ёзишича, Бурка султон 15-а. нинг 80-й. гача ўз улусини мустақил идора этиб, Абулхайрхоннинг набираси Шайбонийхон томонидан тунда тўсатдан қилинган ҳужум вақтида ҳалок бўлган.

Loading...