БУРМАЧАП ҚАБРИСТОНИ

БУРМАЧАП ҚАБРИСТОНИ — кўчманчи чорвадор қабилалар (ҳуннулар) антик давр ёдгорлиги (мил. ав. 1-а. —мил. 1-а.). Бурмачап қишлоғи (Қирғизистон)дан топилган. Бурмачап қабристонини 1944—45 й. ларда А. Н. Бернштам текширган. Бурмачап мозорлари ҳар хил ҳажмдаги (катталарининг майд. 30×30 м, бал. 8 мҳ кичикларининг майд. 12×12 м, бал. 0,80 м) тупроқ уюмидан иборат. Бурмачап қабристонида 5 мозор очиб кўрилган. Мозорлардан хурмача, пиёласимон сопол идиш, тўрт оёкли ёғоч курси, темир тақинчоқлар топилган. Бир мозорда мурданинг билакларидаги кумуш ҳалқа, оёқларидаги рангбаранг шиша мунчоқаар, ҳатто унинг жун ва ипакдан тўқилган кийими парчалари сақланган. Бурмачап қабристони ёдгорликлари Ўрта Осиёнинг антик даврига оид моддий маданиятини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга.