БУРМАЛАНГАН ОБЛАСТЬ — геосинклиналь минтақа ривожланишининг ягоналиги ва бир вақтда бурма ҳосил бўлиши билан ажралиб турадиган бир қисми. Ер пўсти ҳаракатдаги зоналари — геосинклиналь минтақалари ривожланишидаги қонуний босқич. Тектоник жараёнларнинг ривожланиши интенсивлиги бир хил эмаслиги сабабли Бурмаланган область баъзи бир даврлар — бурмаланиш даврлари билан боғлиқ. Mac, палеозой даврининг бошидан бошлаб каледон Бурмаланган область (асосий бурма ҳосил бўлиши ордовик, силур ва девон даври биринчи ярмида бўлган), герцин Бурмаланган область (палеозой охирида), мезозой ёки киммерий Бурмаланган область (юра ва бўр даври бошланишида) фарқ қилинади. Токембрийда ҳам бир канча Бурмаланган область ҳосил бўлган. Бурмаланган областьда бурмалардан ташқари тектоник қопламлар бор, тоғ жинслари регионал метаморфизмга учраган, кучли магматик жараёнлар содир бўлган. Бурмаланган областьнинг маълум бир кисми платформаларнинг чўкинди қоплами бурмаланишидан ёки геосинклиналь областнинг чеккаларида, шунингдек платформа ичкарисидаги бурмаланган зоналар — авлакогенларда (Донбасс) таркиб топали. Ўзбекистонда токембрий, каледон, герцин ва киммерий Бурмаланган область мавжуд.