БУРМАЛАШ

БУРМАЛАШ, гофрирлаш (франц. gaufrer — бурма шакл бериш) — 1) тахта (лист) материалларнинг биқолигини (мустаҳкамлигини) ошириш мақсадида уларни тўлқинсимон ва шаклдор қилиб ясаш. Бурмалар ярим доиравий, трапеция, учбурчак шаклида ҳамда мураккаброқ шаклларда бўлиши мумкин. Бурмалаш прессларда ёки шакддор жўвалар (валиклар)да амалга оширилади. Бурмаланган материаллар ва буюмлар машинасозлик, қурилиш ва саноатнинг бошқа соҳаларида ишлатилади, мас, асбестцементдан шифер тайёрланади; самолётсозликда бурмаланган тахта дуралюминийдан самолёт қаноти тайёрланади; бурмаланган картондан маҳсулот ташиладиган идишлар ясалади; шундай картон қурилишда иссиқликни сақловчи материал сифатида ҳам ишлатилади;

2) тикувчиликда кийимлар (юбкалар, кўйлаклар)да бурмалар (тахламлар) ҳосил қилиб тикиш.