БУРОВ СУЮҚПИГИ

БУРОВ СУЮҚПИГИ (Liquor Burovi) — сирка алюмипатнинг 8%ли эритмаси. Рангсиз, тиниқ, чучмал суюқлик, бир оз сирка ҳиди келади. Таркибида аччиқтош (46,5 қисм), кальций карбонат (14,5 қисм), суюлтирилган сирка кислота (39 кием) бор. Буриштиради ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Оғизни чайқаш учун ишлатилади, докага шимдириб, лат еган жойга қўйилади.