БУРОВ

БУРОВ — асов отни тақалаш вақтида отнинг юқори лабига сиртмоқ солиб, бир киши тортиб турадиган асбоб. Учига сиртмоқ боғланган, уз. 60 см ча, йугонлиги 3 см ча келадиган таёкдан иборат. От типирчилаганда Буров буралса, лаби оғриб тинч туради. Буров Фарғона водийсида чиллик ҳам дейилади.